Денис Истомин ҳисобни тенглаштирди
Пойтахтимизда ўтаётган теннис бўйича "Дэвис кубоги"нинг плей-офф босқичида Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ҳисоб 2:2 кўринишига келди.
Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин учрашувнинг яккалик баҳсларида Душан Лайович 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб ва умумий ҳисобни тенглаштирди.
Бироздан сўнг Санжар Файзиев ва Филип Крайинович учрашуви якунланади. Ушбу ўйинда ким ғолиб чиқса, терма жамоасини жаҳон лигасига олиб чиқади.
Фикрлар