Денис Истомин жаҳон рейтингида 1 поғона пастга тушди

Бугун Халқаро теннис федерацияси томонидан теннисчиларнинг янги ҳафталик рейтинги эълон қилинди. Унда ҳамюртимиз Денис Истоминнинг қайси поғонани эгаллаб тургани кўпчилик учун қизиқ бўлиши табиий. 

Янги рейтингга кўра, Истомин 759 очко билан 76-ўринда қайд этилган. Бу эса ўтган ҳафтадаги ҳолатга қараганда 1 поғона қуйи дегани. Испаниялик Рафаэль Надаль Канададаги муваффақиятидан кейин жадвалдаги ўрнини янада яхшилаб олди. Рафанинг ҳисобидаги очколар сони 10220 га тенг. Энг яқин таъқибчиси Рожер Федерер ҳисобида эса 6480 очко мавжуд. Батафсил: 

1. (1) Рафаэль Надаль (Испания) - 10220 очко

2. (2) Рожер Федерер (Швейцария) - 6480

3. (4) Хуан Мартин Дель Потро (Аргентина) - 5410

4. (3)  Александр Зверев (Германия) - 4845

5. (5) Григор Димитров (Болгария) - 4700

6. (6) Кевин Андерсон (ЖАР) - 4335

7. (7) Марин Чилич (Хорватия) - 4085

8. (8) Доминик Тим (Австрия) - 3665

9. (9) Жон Иcнер (АҚШ) - 3570

10. (10) Новак Жокович (Сербия) - 3445 ...

... 76 (75) Денис Истомин (Ўзбекистон) - 759 ...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!