
Депай ҳам ёрдам бермади: “Лион” ўз уйида “Лилль”га ютқазди
Франция чемпионати 22-турида “Лион” жамоаси ўз майдонида “Лилль” футболчиларини қабул қилди.
“Стад де Люмьер” стадоинда ўтказилган ўйинда 2:1 ҳисобида меҳмонилар ғалаба қозонди. Яссин Бензиянинг дублига Александр Ляказетт битта гол билан жавоб қайтарди.
"Лион" "МЮ"дан голландиялик ёш иқтидор Мемфис Депайни сотиб олганига қарамай, бугунги ўйинда у асосий таркибда майдонга тушмади.
Мазкур ўйиндан кейин “Лион” 37 очко билан тўртинчи ўринда қолиб кетди. “Лилль” 26 очкога эга бўлиб, 11 ўринга кўтарилди
Фикрлар