Дидье Дешам футбол тарихига кирди
Хабарингиз бор бундан бироз аввал Москвадаги “Лужники” стадионида футбол бўйича XXI жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Унда Франция Хорватияни 4:2 ҳисобида таслим этиб ўз тарихидаги иккинчи чемпонликни қўлга киритди.
Эътиборли жиҳати францияликлар устози Дидье Дешам жаҳон чемпионатлари тарихида ҳам футболчи сифатида, ҳам мураббий сифатида ғолиб бўлган 3-шахс бўлди. Эслатиб ўтиш лозимки, 49 ёшли мутахассис бундан роппа-роса 20 йил муқаддам ўтказилган мундиалда футболчи сифатида ғолиб чиққан эди.
Маълумот учун, бундан аввал ушбу натижага фақатгина Марио Загало (Бразилия) ва Франц Беккенбауэрлар (Германия) сазовор бўлишган.
Фикрлар