Диего Марадона 58 ёшга тўлди!

Бугун Аргентинанинг афсонавий футболчиси Диего Марадона 58 ёшга тўлди.

Марадона футболчилик фаолияти давомида 1976-1997 йиллар давомида "Архентинос Хуниорс", "Бока Хуниорс", "Барселона", "Наполи", "Севилья" ҳамда "Ньюэллс Олд Бойз" клубида тўп тепган.

Аргентина терма жамоаси сафида Диего 91 учрашувда майдонга тушиб, 34 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлган. 1986 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Бугунги кунда, Марадона Брестнинг "Динамо" клуби президенти лавозимида ишлаб келмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!