Диего Симеоне: Филипе Луиснинг "Атлетико"дан кетишини хоҳламайман

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббийи Диего Симеоне бразилиялик ҳимоячиси Филипе Луисни жамоада қолишини истаётганини айтди.

“Мен шуни айтишим мумкинки Филипе Луис биз учун жуда муҳим футболчи ва буни унинг ўзи ҳам яхши билади.

Эртанги ўйинда у майдонга тушади. Бу ўйин биз учун жуда муҳим. Шубҳасиз, мен Филипе Луисни жамоадан кетишини истамайман”, - дейди аргентиналик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ бразилиялик футболчи клуб раҳбариятидан ўзини ПСЖна қўйиб юборишни сўраётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, “Атлетико” эртага Ла Лиганинг илк турида “Валенсия” меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!