"Дижон" - ПСЖ ўйини қолдирилди

Маҳаллий полиция ўйин давомида хавфсизликни таъминлаб бера олмаслиги боис, ўйинни қолдиришни илтимос қилди.

Бунга қадар «Марсель» – «Бордо», «Нант» – «Монпелье», «Ницца» – «Сент-Этьен» ва «Кан» – «Тулуза» ўйинлари ҳам қолдирилган эди. Шунингдек ўтган ҳафтадаги 5 учрашув ҳам ўтказилмаган эди.

Хабарингиз бор, айни кунларда Франция пойтахтида ёқилғи нархи ошиши ва Президент Эммануэль Макрорннинг ислоҳотларига қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Полиция ва маҳаллий аҳоли ўртасида кўплаб тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!