Каннаваро қанча олади? Жаҳон чемпионатида энг кўп маош оладиган мураббийлар маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нуфузли манба -  Finance Football нашри журналистлар АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоалар бош мураббийларининг маошини аниқлашди.

2026 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида энг юқори маош оладиган мураббий сифатида Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти қайд этилди. Италиялик мутахассисининг йиллик иш ҳақи 10 миллион еврони ташкил этади. 

Бу ҳақда молия ва спорт мавзуларига ихтисослашган Finance Football нашри хабар берди.

Рўйхатда иккинчи ўринни Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн эгаллаган — унинг йиллик маоши 7 миллион евро. 

Учинчи поғонада эса АҚШ терма жамоасига раҳбарлик қилаётган Маурисио Почеттино жойлашган, у йилига 6 миллион евро иш ҳақи олади. Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухелнинг маоши эса йилигa 5,8 миллион еврони ташкил қилмоқда. 

Бешинчи ўринга Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жойлашди. Унинг йиллик маоши 4 миллион евро этиб белгиланган. Худди шунча иш ҳақини Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес ҳам олади. Бу икки мутахассис жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи турида ўзаро тўқнаш келади. 

Қизиғи шундаки, нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийининг маоши қатор етакчи терма жамоалар устозлариникдан юқори. Масалан, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам йилига 3,8 миллион евро, Нидерландия терма жамоаси устози Роналд Куман 3 миллион евро, Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони эса 2,3 миллион евро маош олади.

The Athletic: Ўзбекистон олға!

Европа топ-клублари учун Марказий Осиёда футболчилар бор. Улар орасида ўзбеклар етакчи!

АҚШ нега айнан Ўзбекистон терма жамоасини қаттиқ текширди?

АҚШнинг ўзбек футболчиларига қилган муносабати норозиликларга сабаб бўлди!

“Сити” жамоадоши Рейндерсга гол уриш имконини бермаган Ҳусанов ўйинига муносабат қандай муносабат билдирди?

Ўзбек футболчиси Премьер-лига клуби билан музокара бошлади

Мундиалда Ўзбекистоннинг асосий муаммоси айтилди

Бунақаси Шомуродов фаолиятида биринчи марта бўлди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!