Машарипов ЎФАнинг баёнотини рад этдими? Футболчи кутилмаган изоҳ берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Хабарингиз бор, кеча Жалолиддин Машарипов жароҳати сабаб Жаҳон чемпионати учун 26 талик таркибдан чиқарилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Сўнгги ҳафталарда Машариповнинг бел қисмида оғриқлар кузатилган бўлиб, дори-дармон ва физиотерапия муолажалари орқали унинг ҳолати яхшиланган эди. Бироқ, оғриқлар қайта безовта қила бошлади. Ўтказилган МРТ текшируви натижаларига кўра, унда умуртқалараро диск чурраси (межпозвоночная грижа) қайта ҳуруж қилгани ойдинлашди. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси расмий баёнот орқали маълум қилди.

Энг қизиқ томони шуки, ушбу хабардан бир неча дақиқа ўтиб, Жалолиддин Машарипов ижтимоий тармоққа расм жойлаган ҳолда, остига шундай гап ёзиб қолдирди:

"Менга соғлиқ тилаган барчага каттакон раҳмат. Мен соғман".

Маълумотларга кўра, терма жамоанинг мундиал учун 26 талик таркибида ўзгариш юз бермоқда. Жалолиддин Машариповнинг ўрнига Русланбек Жиянов қайдномага киритилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Мамадияров Махмуд
10/06/2026 12:35
Мвшарипов афсус давринг ўтмоқда, вақти келиб биров жароҳат орқали, биррв ёши ўтгач, ҳамма футболчилар тақдири шунақа бўлади