
Диёрбек Ўрозбоев илк беллашувида мусобақа билан хайрлашди
Хорватия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при сериясига кирувчи мусобақа старт олди. Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи рейтинг очколарини тақдим этувчи жорий турнирда вакилларимиз ҳам иштирок этишмоқда.
Бугун мусобақанинг енгил вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтмоқда. Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) ўз вазн тоифасида юқори рейтинг поғонаси сабаб баҳсларни иккинчи даврадан бошлади. Бироқ бу даврада словениялик Матяз Трбовичга олтин очко учун кечган баҳсда имкониятни бой бериб қўйди.
-66 килограмм вазн тоифасида курашаётган вакилларимиз Шаҳрам Аҳадов ҳамда Сардор Нуриллаев биринчи босқичдан муваффақиятли ўтишди.
Фикрлар