Диёржон Туропов: Терма жамоамизга омад тилайман

"Пахтакор"га қарши баҳс учун тайёргарлик аъло даражада кетмоқда. Мураббийларнинг кўрсатмалари асосида машғулотларни кучайтиряпмиз. Жамоанинг бир неча футболчилари миллий терманинг йиғинига бориб қўшилган. Албатта, етакчи футболчиларнинг ўрни ҳар қандай жамоада билинади.

3 ой давомида жароҳатим сабабли "Локомотив"нинг ўйинларида қатнаша олмадим. Жамоада рақобат жуда ҳам кучли. Барча футболчининг ўрнини ёпа оладиганлар бор. "Бухоро"га қарши баҳсда жисмоний ҳолатим томондан бироз қийналдим. Аммо аста-секинлик билан олдинги жанговор ҳолатимни тикламоқдаман. Худо хоҳласа кейинги ўйинларда жамоага иложи борича кўпроқ ёрдам беришга ҳаракат қиламан.

Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон миллий термасига омад тилайман", - деб Туроповнинг сўзларини келтириб ўтди "Локомотив" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!