Донна Векич франциялик гўзалга сабоқ берди
Хорватиялик теннисчи Донна Векич Люксембургда аёллар ўртасида ўтаётган мусобақада чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Донна "BGL BNP Paribas Luxembourg Open" турнирининг иккинчи даврасида франциялик Фиона Феррони 2:6, 6:1, 7:5 ҳисобида таслим қилди.
Энди Векич чорак финал босқичида германиялик Юлия Гёргес, ёки россиялик Анна Блинковага қарши кортга чиқадиган бўлди.
Фикрлар