Допинг аниқланиш ҳолатлари бўйича 2016 йил таҳлиллари эълон қилинди
Халқаро антидопинг агентлиги WADA 2016 йил давомида допинг аниқланган ҳолатлар юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра, олимпия йили давомида жами 1595 маротаба допинг таҳлиллари ижобий натижа берган.
Бу рақамлар 112 та спорт тури ва 117 мамлакатни ўз ичига олади. Спорт турлари орасида енгил атлетика бўйича энг кўп таҳлиллар аниқлангани маълум. "Спорт қироличаси"дан жами 205 бора ижобий кўрсаткич олинган. Иккинчи ўринда бодибилдинг ва учинчи ўринда велоспорт. Шунингдек, оғир атлетика ва футбол спорт турлари мос равишда қолган ўринларда қайд этилган.
Мамлакатлар рўйхатини эса Италия "бошқармоқда". 2016 йил "Скуадра Адзурра"нинг 147 спортчисидан допинг чиққан. Французларда бу кўрсаткич 86 тани ташкил қилади ва улар бу борада иккинчи ўринда. "Кучли учлик"ни АҚШ ёпиб берган – 76 та.
Фикрлар