Дзюдочиларимиз Венгрия Гран-присида иштирок этишди

Айни кунларда Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Асосий эътиборни Осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионатига қаратган терма жамоамиз жорий мусобақада 2 иштирокчи билан қатнашди.

Ҳар икки спортчимиз ҳам 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида баҳс олиб бордилар. Жаҳонгир Алимардонов биринчи даврада ботсваналик рақибини мағлубиятга учратди, бироқ кейинги босқичда чехиялик дзюдочига имкониятни бой бериб қўйди. Худди шунга ўхшаш ҳолатда Ҳусниддин Каримов ҳам иккинчи даврада ўз иштирокини якунлади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!