Дзюдочиларимиз Загреб Гран-присидан медалсиз қайтадиган бўлишди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича Гран-при мусобақаси вакилларимиз учун якунланди. Бугун оғир вазнли спортчилар баҳсида татамига чиққан 5 нафар вакилимизнинг барчаси медаллар учун курашдан чиқиб кетишди. 

Давлат Бобонов иккинчи даврада беларуслик рақибига "голден скор"да имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Бекмурод Олтибоев учинчи даврада жаҳон рейтинги етакчиси билан баҳсда вазари баҳоси билан олдинда бораётиб рақиби бажарга усулга тушиб қолди ва чорак финалга чиқа олмади. Шу тариқа, терма жамоамиз вакиллари Загреб Гран-присидан медалсиз келадиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!