Дзюдочиларимиз биринчи кун омадсизликка учрашди

Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасининг биринчи кун беллашувлари давом этмоқда. Айни паллага келиб, кечки дастурда медаллар учун кураш олиб борувчи спортчилар номи маълум. 

Беллашувда иштирок этган терма жамоамиз вакиллари афсуски, бу босқичга етиб кела олишмади. -66 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов 3-даврада россиялик рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, Сардор Нуриллаев иккинчи даврадаёқ турнир билан хайрлашди. Аввалроқ Диёрбек Ўрозбоев (-60 кг) ўз вазн тоифасида илк баҳсда словениялик рақибига ютказиб қўйган эди. Финал беллашувларини соат 20:00 дан бошлаб "Спорт" телеканалида томоша қилишингиз мумкин. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!