Дзюдочиларимиз эртага Екатеринбургга йўл олишади
17-18 март кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳри дзюдо бўйича Катта дубулға туркумига кирувчи навбатдаги йирик муосбақага мезбонлик қилади.
Дунёнинг энг сара дзюдочилари иштирок этадиган жорий мусобақада терма жамоамиз вакиллари ҳам ўз омадларини синаб кўрадилар. Термамиз мураббийлар штади жорий мусобақада 3 нафар дзюдочимизни танлаб олишди.
Мусобақада ёш умидли полвонимиз Давлат Бобонов 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этса, тажрибали Дилшод Чориев 90 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида курашади. Шунингдек, энг оғир вазн тоифасида Ихтиёр Тошпўлатов ҳам мусобақада қатнашиши белгилаб қўйилган. Делегациямиз эртага Екатеринбург шаҳрига йўл олишади.
Фикрлар