ЕЧЛ. "Реал"дан 3:0 ҳисобида устун келган ЦСКА гуруҳда ҳеч вақосиз қолди

"Реал" ўз майдонида ЦСКАни қабул қилди ва "меҳмоннавозлик"ни бироз ошириб юбориб, 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Голларга Фёдор Чалов, Георгий Шенников ва Арнор Сигурдссонлар муаллифлик қилишди.

Аммо "армиячилар"га мусобақанинг амалдаги ғолиби устидан қозонилган йирик ғалаба татимади. Боиси, "Виктория" "Рома"ни 2:1 ҳисобида енгиб, ўз очколари сонини 7 тага етказиб олди ва қўшима кўрсаткичлар туфайли гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, Европа лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўз уйида 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган Сантьяго Солари шогирдлари эса 12 очко билан квартетда ғолиб чиқди, мадридликлардан 3 очко кам жамғарган "Рома" эса 2-ўрин билан плей-оффга чиқди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!