Эден Азар: Болалигимдан "Реал"да ўйнашни орзу қиламан
Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар болалигидан "Реал"да ўйнашни орзу қилишини айтди.
“Реал” – дунёдаги энг зўр клуб. Ёлғон гапирмоқчи эмасман. Бу менинг болаликдаги орзуим. Мен бу клуб ҳақида орзу қилганман. Нима бўлишини эса келажакда кўрамиз”, - дейди бельгиялик футболчи.
Маълумот учун, Азар жорий мавсум “Челси” сафида жами 10та ўйинда иштирок этди ва ўз хисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар