Эден Азарнинг укаси унинг "Реал"га ўтмаслигига шаъма қилди (ФОТО)
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Килиан Азар жамоадаги акаси Эден Азарнинг фотошопда ишланган "Реал" либосидаги суратини салбий баҳолади.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра машҳур футболчининг укаси ушбу суратга берилган изоҳларга нисбатан “йўқ” маъносини англатувчи белги қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Реал” Азар учун 190 млн евро таклиф қилгани, бироқ “аристократлар” ушбу таклифни рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар