«Эдмонтон» клуби Микко Коскиненга йилига 4,5 миллион доллар тўлайди

Миллий ҳоккей лигасида иштирок этувчи «Эдмонтон» клуби дарвозабон Микко Коскиненни билан янги шартнома имзолади

Жамоа ва 30 ёшли финляндиялик голкипер ўртасидаги шартнома 3 йилга тузилди. «Эдмонтон» клуби Миккога йилиги 4,5 миллион доллар тўлайдиган бўлди. Уларнинг аввалги, шартномасида жамоа дарвозабонга йилига 2,5 миллион доллари тўлаши белгиланган эди.

Мазкур мавсумда «Эдмонтон» сафида Микко жами 27та ўйинда иштирок этди ҳамда 14 маротаба ғалаба қозонди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!