Эктор Купер 63 ёшда (фото)

Бугун миллий терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер 63 ёшни қарши олди. Аргентиналик мутахассис 1955 йилнинг 16 ноябрь куни таваллуд топган. Терма жамоамиз футболчилари ва делегация аъзолари бугун тушлик вақтида Куперни туғилган куни билан табриклашди. Унга энг эзгу тилакларни тилашди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

6cbc7db1f68ea28b938285543260028c7156642d
Ўз ўрнида сайтимиз ижодкорлари ҳам Эктор Куперни таваллуд айёми билан муборакбод этади ҳамда унга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қолади. Умид қиламизки, ушбу мураббий қўлостида миллий терма жамоамиз миллионлаб юртдошларимизнинг азалий орзусини рўёбга чиқариб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади! 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!