Эктор Купер: Эртага кўплаб голлар урсак, мана Купер келиб ўзгаришлар қилди деб ўйламанг

Хабарингиз бор эртага ЎЗбекистон терма жамоаси "Миллий" стадионида Сурияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Ушбу ўйин олдидан матбуот анжумани ташкил этилди. Анжуманнинг дастлабки қисмида Эктор Купер ва Одил Аҳмедов иштирок этди.

- Футболчилар билан 22 августдан машғулотларни бошладик. Дастлаб улар билан танишиб олдим. Жамоа ва рақибнинг олдинги ўйинларини кўриб чиқдик. Тактика ва ўйин услубига ўзгартиришларни амалга оширдик. Ҳозиргача ҳамма футболчилар келмади. Айримлар кеча қўшилди. Яна 7 сентябр куни Кореядаги легионерлар келишади. Жамоанинг ҳолати борасида эртага билиб оламиз. Йиғинга чақирилган футболчилар ўзгаришда давом этади. Уларни кўриб ўзгартиришда давом этамиз.

Олдин ишлаган мураббийнинг ишини ҳурмат қиламан. Футболчилар билан танишиш жараёнида шунга ишонч ҳосил қилдимки бу футболчиларга техника яхши. Аммо ҳозир ҳимоявий ёки ҳужумкор ўйин кўрсатаман деб айта олмайман. Эртага кўплаб голлар урсак, мана Купер келиб ўзгаришлар қилди деб ўйламанг. Бир ойдан сўнг ҳулоса қикиш мумкин.

Футболчиларни танлашда жисмоний ҳолат ва ҳозирги ҳолатни инобатга оламан. Футболчиларнинг йиғинларга кеч келиши бутун дунёда кузатилади. Бу нормал ҳолат. Бунақа пайтда жамоадаги 4-5 етакчи футболчилар майдонга тушаверади. Чунки уларда тажриба бор.

Ҳозирча УФА томонига этирозим йўқ. Мен мураббий сифатида баҳоналар қилишни истамайман. Ҳозирча ҳаммаси қониқарли. Лекин шароитларни яхшилашга ҳаракат қилиш керак. Мен учун биринчи навбатда шароит эмас футбилчиларнинг менга бўлган муносабати. Айни пайтда футболчилар камтарлик қилмоқда.футболчилар машғулотларда катта куч билан ҳаракат қилмоқда. Аммо бу янги мураббийнинг келиши билан бошлиқ бўлиши мумкин. Буни секин-аста билиб оламиз.

Одил Аҳмедов: Термада бу мураббий билан кечадан ишлашни бошладик. Бу инсон билан орзуимизга эришишни ният қилганмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!