Эктор Купер бугун бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бухоро" учрашувига ташриф буюрди (ФОТО)
Хабарингиз бор бугун Суперлиганинг 30-туридан ўрин олган баъзи ўйинлар бўлиб ўтди. Жумладан Тошкентнинг “Локомотив” клуби ўз майдонида боши берк кўчага кириб қолган “Бухоро”ни қабул қилди ва 4:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Ушбу учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўз ёрдамчиси билан бевосита “Локмотив” стадионидан туриб кузатиб борди.
Эслатиб ўтамиз, яна бир неча кундан сўнг терма жамоамиз ўзининг навбатдаги ўртоқлик ўйинларини ўтказиш учун Австралияга жўнаб кетади. Купер шогирдлари дастлаб 15 ноябрь куни Ливан терма жамоасига қарши, сўнгра эса 20 ноябрь куни Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар