Эктор Купер иш режаси ва терма жамоамиз борасида фикрларини баён этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иш режаси ва терма жамоамиз ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда SPORTS.uz сайти хабар бермоқда. 

Қуйида бош жамоамиз янги устозининг фикрлари билан танишишингиз мумкин.  

Ўзбекистонликларнинг ЖЧ орзусини амалга оширадиган иш режангиз борми?

- Катта байрам қилиб кутиб олишгани учун ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Дастур ҳақида гапирадиган бўлсам, мен узоққа мўлжалланган режадан кўра, қисқа, маълум бир муддатли дастурларни маъул кўраман. Албатта, лойиҳа бор. Футболчилар ва бошқалар билан танишиб, режаларни амалга оширамиз.

Ўзбекистондан бўлган таклифни қандай қабул қилгансиз?

- Мамлакатингиздан биринчи марта таклиф олган пайтим тасаввурга эга бўлганман. Интернет орқали маълумот йиғишга уриниб кўрганман. Лекин бирор бир давлатни билиш учун унда аввало яшаш керак. Мана шунинг учун бу ерга етиб келдим. Насиб қилса, кўп йиллар бирга ишлаймиз деган умиддаман. Шу орқали Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурларимни кенгайтириб оламан, деган умиддаман.

photo_2018-08-06_15-19-06 (2)

Фақат чемпионатлар олдидан, йиғинлар пайтида юртимизда бўласизми ёки бошқа пайтда ҳам футболчиларни кузатиш учун шу ерда яшайсизми?

- Албатта, Ўзбекистонда яшайман. Юртингизда, ФИФА кунлари, йиғинлар, чемпионат учрашувлари пайтида футболчиларни кўришим керак. Қолаверса, ЎФАнинг бошқа ходимлари ва халқ билан танишишим учун ҳам шу ерда истиқомат қилишим лозим. Хорижга ҳам чиқаман, ўзимни ва терма жамоанинг иши бўйича. Лекин кўпроқ вақтимни Ўзбекистонда ўтказаман.

Осиё Кубоги учун кичик бўлса ҳам режалар борасида маълумот берсангиз?

- Сизларга маълумот беришим учун камида бир ҳафта вақт керак. Шу орада футболчилар билан танишиб, машғулотлар жараёнини йўлга қўйиб олганимдан сўнг, албатта, журналистлар хабарсиз қолиб кетмайди. Ўша пайт дастурларим борасида маълумот бераман. Шуни айтишим мумкинки, ҳозир ягона режам, ўйинларда қатнашиш ва ғалаба қозониш.

Мураббий сифатида, жаҳон чемпиони ёки Осиё чемпиони қиламан деб ваъда бермайман. Лекин битта уюшган, тартибли жамоа шакллантира оламан.

b7ae5c51216374742c4a0336d33b049a89336ecbbe9a87f0c9b3952a8f920f6e

Ўзбекистоннинг 23 ёшгача бўлган терма жамоаси Осиё чемпиони бўлган. Бу жамоанинг келажагига оптимистик рухда қараш мумкин. Чунки улар миллий терма жамоанинг асосий бўлаги ҳисобланади. Улардан умидим катта. Ҳозир шакллантиришим учун деярли тайёр терма жамоани кўряпман. Шунинг учун биргаликда ажойиб терма жамоа шакллантирамиз.

Бекзод ИСАЕВ   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!