Эл Яквинта: Конор пули кўпайганидан сўнг ўзидамас

UFC енгил вазн тоифасида фаолият олиб борадиган Эл Яквинта (14-4-1) Конор МакГрегор (21-4) ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Бир неча йил олдин мен Конорнинг мухлиси эдим, бироқ у вақт ўтган сайин ўзгарди. Менинг кўзимда, у мақсад сари олға борадиган ва шу спорт тури, рақибларини ҳурмат қилувчи инсон эди. Аммо МакГрегор мақсадига етиб, катта даромад топганидан сўнг бутунлай ўзгарди. 

Тан олиш лозим, Конор мухлисларнинг ва ОАВнинг эътиборини торта олади. Ўша автобусда ҳеч нимани тушунмайдиган UFC ишчилари, автобус ҳайдовчиси ҳам бор эди. Кимдир оғир жароҳатланиши мумкин эди, - деди Яквинта.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!