Эмболо: Швейцария ажойиб баҳс ўтказди
Швейцария терма жамоаси ҳужумчиси Брил Эмболо Бразилияга қарши (1:1) кечган ЖЧ–2018 турнири 1-туридан кейин ўз фикрларини билдирди.
“Ажойиб баҳс ўтказдик. Энди Коста-Рика ва Сербияга қарши кураша олишимизни ҳам исботлашимиз керак”, – деди Эмболо.
Кейинги турда Швейцария 22 июнь куни Сербия термаси билан кураш олиб боради. Бразилия эса шу куни Коста-Рика қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.
Фикрлар