Асосий мазмунга ўтиш

Емельяненко рақибини мағлуб эта олмади ва шифохонага ётқизилди

Shahobiddin
Изоҳлар: 0

Емельяненко ва Тони Жонсон ўртасидаги жанг дуранг билан якунланди

Россиялик жангчи Александр Емельяненко ва америкалик Тони Жонсон ўртасидаги кечган жанг дуранг билан якунланди. Бу тўқнашув Москвада WFCA (World Fighting Championship Akhmat) промоушени доирасида ўтказилган 50-турнирда бўлиб ўтди.

Уч раунд якунларига кўра, ҳакамлар – 29:28 (Жонсон), 29:29, 29:29 ҳисобларини қайд этишиб, дуранг ҳисоблашди.

Жангдан сўнг 37 ёшли спортчига тиббий ёрдам кўрсатилиб, "тез тиббий ёрдам" машинасида шифохонага жўнатилди. Маълум бўлишича, у юзидан жиддий жароҳат олганлиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Емельяненко 2016 йид қамоқдан чиққанидан сўнг 6 жанг ўтказиб, уларнинг бештасида ғалаба қозонган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ