Эмери "Арсенал" раҳбариятидан собиқ шогирдини сотиб олишни сўрамоқда
Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери жамоа раҳбариятидан "Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банегани сотиб олишни сўрамоқда.
Mirror нашри тарқатган хабарга кўра испаниялик мутахассис 30 ёшли аргентиналик футболчини мавсумлар оралиғида “канонирлар” сафига келиб қўшилишини хоҳламоқда. Бунинг учун эса лондонликлар камида 19 млн евро тўлашлари лозим.
Маълумот учун, Банега жорий мавсум “Севилья” таркибида жами 39та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Эслатиб ўтиш лозимки Банега ўз вақтида “Валенсия” ҳамда “Севилья” клубларида Эмери қўл остида тўп сурган.
Фикрлар