Эмери "Арсенал"га А Сериядан ҳимоячи олиб келмоқчи

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Унаи Эмери "Торино" ҳимоячиси Николя Н'Кулуни ўз жамоасида кўрмоқчи.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли футболчи "канонирлар"нинг жорий қишки трансферлар давридаги асосий нишонига айланди.

Маълумот учун, Н'Кулу жорий мавсум туринликлар сафида 20та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг нархи 13 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!