Эмери "Арсенал"га ПСЖдаги собиқ шогирдини олиб келмоқчи

ПСЖ ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга қараганда 21 ёшли франциялик футболчига "Арсенал"дан жиддий таклифлар мавжуд. Аниқроғи, уни шахсан “канонирлар” устози Унаи Эмери ўз жамоасида кўрмоқчи.

Лондонликлар Нкункуни кейинчалик 20 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олишмоқчи.

Маълумот учун, Нкунку жорий мавсум Франция чемпионатида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!