Эмери: Натижадан мамнун эмасман

“Арсенал” жамоаси бош мураббийи Унаи Эмери “Брайтон”га қарши (1:1) кечган АПЛ 19-тур ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Натижадан мамнун эмасман. Менимча, ушбу ўйинда биринчи тайм ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди. “Брайтон” посбони Обамеянг зарбасини қайтарди. Агар вазиятлардан унумли фойдалана олганимизда эди, ғалаба қозонган бўлардик.

Рақибга кўплаб вазиятлар яратишга имкон бермадик. Бироқ барибир улар гол урди. Нима бўлганда ҳам, очколик бўлдик ва курашишда давом этамиз. Жараён давом этмоқда. Жамоа тинимсиз ишламоқда”, – деди Унаи Эмери.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!