Эмери ва Мончи яна бирга ишлаши мумкин

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Рома" спорт директори Рамон Мончини ўз сафида кўрмоқчи.

Football-Italia нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 50 ёшли функционернинг трансфери учун римликларга 1 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидлаш керакки, Мончининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2020 йилда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Мончи “Арсенал” бош мураббийи Унаи Эмери билан “Севилья”да бир неча йил бирга муваффақиятли фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!