Энди Америка Кубоги ҳам 4 йилда бир марта ўтади

ФИФА Америка Кубогининг форматини ўзгартирмоқчи.

Унга кўра 2020 йилдан бошлаб ушбу мусобақа ҳар 4  календар йилида бир марта ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари мусобақа Европа Чемпионати бўладиган йиллари бўлиб ўтади.

Таъкидлаш керакки, бўлажак Америка Кубоги 2019 йилда бўлиб ўтади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, океан ортида қаторасига 2 йил нуфузли мусобақа ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Америка Кубоги одатда ҳар 2 йилда бир марта ўтказилар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!