Енгилмас Шоҳжаҳон Эргашев эртага Тошкентга келади

  • 20 февраль, 2019, 10:02
  • 0
  • Бокс

Бокс бўйича профессионал рингда мағлубият нималигини билмай келаётган енгилмас боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев (16-0-0, КО14) эртага 21 февраль куни Тошкентга қайтиб келади.

Эртага, соат 11:00да Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан Ш.Эргашевни кутиб олиш маросими ўтказилади.

Шу муносабат билан, барча бокс мухлисларини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига таклиф этамиз.

Эслатиб ўтамиз,  Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 феврал куни рингга кўтарилган ва унда америкалик енгилмас боксчи Майкл Фоксни (19-0-1, КО15) очколар бўйича мағлуб қилиб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!