Энтони Жошуа: Аввалига Уайлдер билан иккита жанг ва кейинги рақибим мутлоқ жаҳон чемпиони бўлади
Супер оғир вазнда WBA, IBF ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа фикрича, ушбу вазнда WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдер 1 декабр куни Тайсон Фьюрига қарши бўладиган тўқнашувда чемпионлик сақлаб қолишига ишонмоқда. Шундан кейин Жошуа америкалик боксчи билан камарларни бирлаштирувчи жанг ўтказмоқчи.
– Менга Уайлдер ғалаба қозониши керак, — дея Жошуанинг сўзларини келтиради Boxingscene нашри. — Агар у чемпион бўлса, бизнинг учрашишимиз учун имконият пайдо бўлади. Мазкур жанг яқин вақт ичида ўтиши керак, чунки биз икки чемпион фаолиятимизнинг энг юқори поғоналарида турибмиз ва мухлислар ҳам айнан шуни исташади. Ўйлайманки, бу жангимиз иккита тўқнашувдан иборат бўлади. Реванш албатта, бўлиши керак, аммо биз уни Лондондаги “Уэмбли” стадионида ўтказимиз керак.
– Агар мен мутлоқ жаҳон чемпиони бўлсам, кейинги рақиб Александр Усик бўлиши шарт, — дея қўшимча қилди Жошуа. — У биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони, мен эса супер оғир вазнда. Бу тарихий аҳамиятга эга қарама-қаршилик. Кейинги рақиб Тайсон Фьюри, ундан сўнг Диллиан Уайт.
Фикрлар