Эрик Кантона: Сульшер – Фергюсоннинг руҳий ўғли

"Манчестер Юнайтед" клуби афсоналаридан бири Эрик Кантона норвегиялик мутахассис Уле Гуннар Сульшернинг “қизил иблислар” бошқарувидаги муваффақияти ҳақида тўхталиб ўтди.

“Ҳамма собиқ футболчилар ҳам мураббий бўлаверишмайди. "Манчестер Юнайтед"га эса айнан клуб руҳиятини ҳис қиладиган ва унинг тузилмасини тушинадиган одам керак. Сульшер эса худди ана шундай инсон. У мураббийлик борасида сэр Алекс Фергюсондан илҳомланган. Сульшер – Фергюсоннинг руҳий ўғли”, - дейди Кантона.

Эслатиб ўтамиз, Сульшер МЮ бош мураббий этиб 2018 йилнинг 19 декабрида тайинланган эди. Ўтган давр мобайнида манкуанликлар унинг бошқарувида жами 13та ўйин ўтказишди ва уларда 11та ғалаба, 1та дуранг ва 1та мағлубият қайд этишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!