Эронда мухлисаларнинг стадионга кириши яна тақиқланaди

Кеча Теҳронда бўлиб ўтган Эрон - Боливия (2:1) ўйинини томоша қилиш учун "Озоди" стадионига 100 га яқин мухлисалар ташриф буюрган эди.

"Мен аёлларнинг стадионларга келишига қаршиман. Биз - ислом давлатимиз. Бир аёл стадионга бориб ярим ялонғоч спорт кийимидаги эркакларни кўриш орқали гуноҳга ботади. Агар яна аёллар стадионларга келишса, мен Теҳрон прокуратурасига бу борада кўрсатма бераман", - деб Монтазарининг сўзларини келтириб ўтди Besoccer нашри.

Маълумот учун, Эронда аёлларнинг спорт тадбирлари томошасига бормаслиги кераклиги ҳақидаги тақиқ 1979 йилдан буён амалда эди. Ўтган ёзда Эрон Президенти Ҳасан Руҳани эронлик мухлисаларга ҳам стадионларга ташриф буюришлари мумкинлиги борасидаги қарорга имзо чеккан эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!