Эртага Австралияга қарши ўйин олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 21 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ал-Айн шаҳрида Осиё Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган учрашувда Австралияга қарши майдонга тушади. Эртага 20 январь куни ўйинолди матбуот анжумани ташкил қилинади. 

Дастлаб, маҳаллий вақт билан соат 11:30да Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд ва терма жамоа футболчиси журналистлар саволларига жавоб бериб ўтади. Кейин соат 12:15 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ва ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этади. 

Шу куни кечқурун соат 18:00да "Халифа бин Зайд" стадионининг 3-машғулот майдонида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинолди машғулотни ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ учун очиқ. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!