Эртага “Чарм тўп” футбол мусобақасининг республика босқичига старт берилади
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан жорий йилнинг апрель - май ойларида мактаб ўқувчилари иштирокида “Чарм тўп” мусобақаси ташкил қилинганидан футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. Ушбу футбол мусобақаси маҳалла ёшлари ўртасида давом эттириладиган бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 13-сонли йиғилишига асосан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан маҳалла ёшлари ўртасида футбол бўйича "Чарм тўп" мусобақаларини минтақавий ва Республика босқичини ўтказиш юзасидан чора тадбирлар ишлаб чиқилди.
Унга кўра 17-22 ёшдаги маҳалла ёшларидан иборат жамоалар июль-август ойларида 4 босқичли тизимда куч синашадилар:
1-босқич: маҳаллалараро;
2-босқич: туман (шаҳар) миқёсида;
3-босқич: вилоят миқёсида;
4-босқич: республика миқёсида (финал).
Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ўтказилади.
Бугундан “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг республика босқичига жамоалар ташрифи бошланди. Турнир 18-20 август кунлари ўтказилади. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 14та маҳалла жамоалари қатнашишади.
Фикрлар