Эртага “Миллий” стадионида Ўзбекистон – КХДР ўйини олдидан матбуот анжумани ўтказилади

Жорий йилнинг 13 октябрь куни Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси КХДРга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида барча футбол ихлосмандларининг хабарлари бор. Ушбу учрашувдан 1 кун олдин яъни 12 октябрь куни “Миллий” стадионнинг матбуот анжуманлари залида ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.
 
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер иштирокидаги матбуот анжумани соат 15:30 да бошланади. Соат 16:00 дан соат 17:00 гача терма жамоамиз ўйинолди расмий машғулотида қатнашади.
 
КХДР бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани эса соат 16:45 да бошланади. Рақибларимизнинг расмий машғулоти соат 17:30 дан соат 18:30 гача “Миллий” стадионида давом этади. 
 
Ўйинни бевосита стадионда томоша қилишни истаган мухлислар чипталарни "Миллий" стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин. Чипталар савдоси давом этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!