Эртага Ўзбекистон ва Сербия терма жамоалари ўртасида "Дэвис кубоги" баҳслари старт олади (фото)
Бугун мусобақа олдидан қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, биринчи бўлиб кортга Санжар Файзиев Душан Лайовичга қарши кураш олиб боради. Кейинги баҳс Денис Истомин ва Филипп Крайнович ўртасида бўлиб ўтади.
2 февраль куни эса ўйин жуфтликлар учрашуви билан бошланади. Ундан сўнг, биринчи куни кортга тушган теннисчилар рақибларини алмаштирадилар.
Фикрлар