Евгений Донской иккинчи даврага чиқа олмади

Россиялик Евгений Донской ва франциялик Бенуа Пэр Монпелье шаҳрида ўтаётган мусобақанинг биринчи даврасида ўзаро тўқнаш келди.

Евгений ва Бенуа учрашуви икки сет давом этди. Кескин ва муросасиз ўтган ўйинда Пэр 7:5, 6:3 ҳисобида таслим қилди. 

Энди "Open Sud de France" турнирининг иккинчи даврасида Пэр чехиялик Томаш Бердихга қарши кортга чиқади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!