Эйдур Гудьонсен футболчилик фаолиятини якунлади

CHERY AUTO

Исландиялик футболчи Эйдур Гудьонсен футболчилик фаолиятини якунлади. 38 ёшли Гудьонсен “Челси” ва “Барселона”да ўйинлари билан мухлисларга яхши таниш. У исландиялик футболчилар орасида энг кўп соврин ютган ўйинчи ҳисобланади.

Tecno

Футболчи фаолияти давомида ПСВ билан Голландия чемпионати ва кубоги, АПЛда “Челси” билан икки марта бош соврин соҳиби, “Барселона” таркибида эса Примеро ва ЕЧЛда зафар қучган.

Ўтган ёзда Гудьонсен Исландия терма жамоасининг шарафини Евро-2016да ҳимоя қилиб, учта ўйинда майдонга тушган. У жами миллий терма жамоа сафида 88 ўйинда 26 голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!