ФИФА "Интер"ни жазоламайди
ФИФА “Реал”нинг “Интер” устидан юборган аризасини кўриб чиқди. Эслатиб ўтиш лозимки, “қироллик клуби” бутунжаҳон футбол ташкилотига хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич билан “нерадзуррилар”нинг яширинча музокаралар олиб бораётганидан шикоят қилишган эди.
Бироқ, футболчи ва унинг агенти билан ўтказилган суҳбатдан сўнг ФИФА бу ерда ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолати юз бермаган деб топди ва бу ишни ёпди.
Фикрлар