ФИФА Ла Лига раҳбариятига қарши чиқди
ФИФА кенгаши бугунги йиғилишда Испания Ла Лигаси 21-туридан ўрин олган "Жирона" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйинни АҚШ ҳудудида ўтишини тақиқлаб қўйди.
"Мен бунга қаршиман ва бу ўйиннинг Майамида ўтишига руҳсат бермайман. Миллий чемпионат ўйинлари ўша мамлакатнинг ўзида ўтиши керак", - деди ташкилот раҳбари Жанни Инфантино.
Шу тариқа, ФИФА мазкур учрашувни АҚШда ўтишини истамаган Испания Футбол Федерациясини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Фикрлар