ФИФА футболчиларнинг ижарасини чеклаши мумкин

ФИФА футболчиларнинг ижарасини чеклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра ушбу масала 26 октябрда бўладиган ФИФА мажлисида кўриб чиқилади.

Шунингдек ФИФА футбол агентларининг ҳам хизмат ҳақларини ҳам чекламоқчи. Бундан ташқари бир футболчининг иккинчи жамоа орқали учинчи клубга ўтиб кетишини таъқиқламоқчи.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Челси” ва “Ювентус” клублари ҳаммадан кўп футболчиларини ижарага бериб юборишган. Бу таъқиқ эса ушбу жамоаларни қийин ахволга солиб қўйиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!