ФИФА президенти Равшан Эрматовнинг ЖЧ-2022да ҳам иштирок этишига шаъма қилдими?

Қитъамизда ҳар тўрт йилда бир ўтказиладиган Осиё Кубоги шу йилнинг 5 январдан 1 февралга қадар БАА майдонларида бўлиб ўтганидан яхши хабардорсиз. Ўзбекистон миллий терма жамоаси нимчорак финалда Австралияга ютқазиб қўйганини ўзимиз учун оғир қабул қилган бўлсак-да, мазкур мусобақанинг финали учрашувида барибир Ўзбекистон номи тарихдан жой олди. Ҳал қилувчи баҳсда Япония ҳамда Қатар терма жамоалари иштирокидаги учрашувни бошқариб бориш ҳамюртимиз – Равшан Эрматов бригадасига ишониб топширилгани биз учун қувонарли бўлди. Шу тариқа, фаолияти давомида иккинчи бор Осиё Кубоги финалини бошқариш орқали тарихдан жой олди. Шунингдек, ушбу мусобақа давомида Эрматов яна бир қатор факт ва рақамларни янгилади. Хуллас, Равшан Эрматов Осиё Кубогини юқори савияда ўтказди. Куни кеча ФИФА рефериси якунига етган мусобақа ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Тажрибали ҳакамимиз финал баҳсидан сўнг ФИФА президенти унга миннатдорчилик билдиргани ва ФИФАнинг келгуси мусобақаларида ҳам кўриш истаги борлигини айтган.

- Ўйиндан кейин тақдирлаш маросимида ФИФА президенти Жанни Инфантино сизга нималар деди?

- Ўйиндан кейинги тақдирлаш маросимида Жанни Инфантино бизни жуда илиқ қарши олди ва бугунги ўйинни ҳар доимгидек аъло даражада бошқардинг, биз бундан жуда хурсандмиз, сени кейинги ФИФА мусобақаларида ҳам кутиб қоламиз деб илиқ сўзларини айтди. ОФК президенти Шайх Салмон ҳам худди шундай сўзларни айтиб, биз доим сенга ишонамиз ва ҳамма вақт ишончимизни оқлаб келасан дея биз учун илиқ сўзларини айтди ва раҳбарларнинг ушбу тилакларидан хурсанд бўлдик.

Равшан Эрматов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳаволада танишиб олишингиз мумкин>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!