ФОТОРЕПОРТАЖ: Темирйўлчилар ҳам копток тепишди

 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида мини-футбол бўйича Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши кубоги учун мусобақа бўлиб ўтди. Темирйўлчилар деярли бир ой давомида қизиқарли ва муросасиз курашларга бой бўлган ўйинларга гувоҳ бўлди. Футбол мусобақасининг “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида ўтказилиши кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Мусобақанинг финал босқичида Қуюв механика заводи” ҳамда “Тошкент метрополитени” жамоалари ғолиблик учун майдонга тушди. Рақибларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган жамият спортчилари Республика Кенгаши кубоги совриндори бўлди. 2-ўрин эса “Тошкент метрополитени жамоасига насиб этди. 3-ўринни эса “Алоқа ва сигнализация бошқармаси” эгаллади.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев ғолиб ва совриндорларни қимматбаҳо совғалар ҳамда диплом билан тақдирлади. Ғолиб жамоа – “Қуюв механика заводи” акциядорлик жамияти аъзолари Самарқанд шаҳрига саёҳат йўлланмасини қўлга киритди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!