Асосий мазмунга ўтиш

Бошқалар

Фарғонада ёш мерганлар баҳслашишмоқда

Shahzod
Изоҳлар: 0

Фарғонада камондан отиш бўйича ўсмирлар ўртасида мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Турнирда мамлакатимизнинг 6 та вилоятидан ташриф буюрган 100 дан зиёд ёш мерган ўғил-қизлар иштирок этмоқдалар. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Беллашувлар 1999-2003 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ташкил қилинган. Камончилар 18 метр масофадан нишонни мўлжалга олиш бўйича куч синашмоқдалар.

Баҳслар 23 декабрга қадар давом этади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ